Ўзбекистон | 18:07 / 04.08.2017
19953
1 дақиқада ўқилади

Саидкамол Хўжаев «Агробанк» раҳбарлигига тасдиқланди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари Саидкамол Хўжаев «Агробанк» бошқарув раиси бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори 3 август куни чиқарилган.

Президентнинг 1 августдаги фармонига мувофиқ Саидкамол Саидкаримович Хўжаев Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Ўтган йилнинг март ойидан буён мазкур лавозимда фаолият юритиб келаётганди.

У «Агробанк» раиси лавозимида Абдуваҳоб Тамикаев ўрнини эгаллади. Тамикаев ўтган ойда Зангиота туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Хўжаев банк тизимидаги фаолиятини 1997 йилда оддий мутахассисликдан бошлаган. 2003 йили Тошкент молия институтининг банк иши факультетини тамомлаган. 2007 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2014 йилнинг декабридан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси вазифасида ишлаган.

Мавзуга оид