Жамият | 15:40 / 06.08.2017
14966
1 дақиқада ўқилади

Марҳамат туманида қидирувдаги жиноятчи ушланди

Андижон вилояти Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилаётган «Тозалаш» тадбири давомида жиноят содир этиб, суд органларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахс ушланди. Бу ҳақда «Кун» нашрига ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

2016 йил 3 декабрь куни 1969 йилда туғилган М.М. таниши, Т.Ё.нинг ишончига кириб, уни алдаб, «Ласетти» русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик билан қўлга киритгани учун Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, судга келишдан бўйин товлаб яширинганлиги сабабли, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан жорий йилнинг 6 июнь куни қидирув эълон қилинган эди.

Ҳозирда унга нисбатан «Қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга оид