Жамият | 09:54 / 07.08.2017
6994
1 дақиқада ўқилади

Кегейли туманида ноқонуний қурол сақлаган шахс қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан уйида ноқонуний қурол сақлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Кегейли тумани Кумшунгул ОФЙда яшовчи С.С. уйида “ТОЗ-Б” маркали, 2 стволли, 16 калибрли, ўқ отар қуролни ноқонуний сақлаётганлиги аниқланди. 

Кегейли туман ИИБ томонидан фуқаро С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид