Спорт | 00:54 / 10.08.2017
6053
1 дақиқада ўқилади
Италия терма жамоаси бош мураббийи билан шартномани узайтирди
Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура мамлакат футбол федерацияси билан тузган шартномани узайтирди. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Вентуранинг янги шартномаси 2020 йлнинг ёзига қадар мўлжалланган. Яқин келажакда бўлиб ўтадиган ЖЧ ва ЕЧга айнан Вентура жамоани тайёрлайдиган бўлди.
«Бизда Вентурага ва унинг олиб бораётган ишларига тўлиқ ишонч бор», деган ИФФ президенти Карло Тавеккио.