Ўзбекистон | 12:22 / 11.08.2017
53525
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги бозорларда банкоматлар ўрнатилмоқда

Фото: Kun.uz

«Халқ банки» Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатиб чиқилди. Айни пайтда мазкур қурилмаларга тегишли дастурлар ўрнатилмоқда. 

«Кун» мухбири Олой бозорида бўлиб, бу маълумотни тасдиқлади ва суратлар тақдим этди. Айни вақтда бозор ҳудудида битта банкомат мавжуд.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур банкоматлардан бир киши бир кунда максимум 100 минг сўм ечиб олиши мумкин. Банкоматлар душанба кунидан ишлай бошлайди.

Келажакда бундай банкоматлар сони ва географияси янада кенгайиб бориши режалаштирилган. Комиссия бўлмайди.

 

Мавзуга оид