Ўзбекистон | 14:41 / 12.08.2017
9706
2 дақиқада ўқилади

Андижон туристик брендини яратиш устида иш олиб борилмоқда

Андижонда Халқаро пресс клубнинг сайёр анжуманида вилоятнинг Марҳамат туманида Мингтепа қадимий шаҳри топилганига эътибор қаратилди. Жумладан, россиялик археолог олимларнинг ушбу қадимий қўналға ҳақида эътирофлари ўқиб берилди, бу шаҳар Фарғона водийсидаги энг қадимий қалъа-шаҳар бўлгани айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, хитойлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган қазилма ишларида тарихи 2000 йилдан зиёд бўлган ушбу қадимий шаҳар қолдиқлари топилгани эълон қилинган.

ХПК модератори нега бундай қадимий осори-атиқалар бўйича реклама, шуни ортидан туризмни ривожлантириш ҳақида савол ўртага ташлади.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бу соҳада Андижон бироз четда қолганини тан олиб, вилоятда туристик маршрутлар ишлаб чиқилаётганини қайд этди. Бу соҳада қилинадиган ишлар жуда кўплигини таъкидлаб ўтди.

Модератор Ш.Қудратхўжаев Андижонда туризмни ривожлантириш учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахсидан кўпроқ фойдаланиш кераклиги ҳақида фикр билдирди. Туристик турлар давомида Андижон пазандачилигидан ҳам кенгроқ фойдаланиш кераклиги таклиф этилди.

Анжуманда сўз олган Зиёдулла Саматов замонавий технологиялардан фойдаланиб, Андижон туристик бредини ишлаб чиқиш, виртуал тур лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳақида гапирди.

Мавзуга оид