Трамп рафиқаси билан Шарлотсвиллдаги зўравонликни тўхтатишга чақирди
АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида 12 август куни эрталаб оқ танли миллатчилар ва бошқа радикал гуруҳлар аъзолари ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларига қарши чиқувчилар орасида тўқнашувлар бошланиб, оммавий тартибсизликларга айланиб кетган.
Шаҳардаги боғлардан бирида ўрнатилган, Фуқаролик уруши вақтида конфедератлар (жанубликлар) армияси бош қўмондони бўлган, генерал Роберт Лига ўрнатилган ҳайкалнинг олиб ташланиши миллатчилар норозилигига сабаб бўлган. Бу ҳайкалнинг олиб ташланиши бўйича баҳс икки йилдан бери давом этиб келади. Унинг олиб ташланиши учун оммавий ҳаракат афроамерикалик мактаб ўқувчиси петициясидан кейин бошланган ва жорий йил апрелида шаҳар кенгаши ҳайкалнинг олиб ташланиши ва сотилиши учун овоз берган. Бироқ ушбу қарор ижроси суд қарори билан вақтинчалик тўхтатиб турилган эди.
Шарлотсвиллда ҳайкалнинг олиб ташланишига қарши осойишта акция туш вақтига ўтказилиши белгиланган эди, бироқ уни кескин равишда авж олган вазият сабабли бекор қилишга тўғри келган. Виржиния штати полициясининг маълум қилишича, намойишчилар гармдори спрейини сепишган ва полиция уларни тарқатиш учун куч ишлатишига тўғри келган. Тартибсизликлар сабабли штат губернатори Терри Маколифф шаҳарда фавқулодда вазият тартибини эълон қилган, полиция эса комендантлик соатини киритган. Тартибсизликлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 35 киши жароҳат олган.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланья тўқнашувлар иштирокчиларини зўравонликни тўхтатишга чақиришган. Шарлотсвиллдаги намойишлар миллатчиларнинг бир неча йил ичидаги АҚШдаги энг жиддий акцияси бўлгани айтилмоқда.
“Бизнинг давлат сўз эркинлигини қўллаб-қувватлайди, бироқ юракда адоватсиз сўзлашинг. Зўравонлик яхши нарсага олиб келмайди”, деб ёзган Меланья Трамп твиттерда. Трамп эса ”бундай зўравонликка бизнинг давлатда ўрин йўқ” деб айтган ва “Шарлотсвиллда юз бераётган воқеалар жуда қайғулидир”, деб қўшимча қилган.
Мавзуга оид
14:30 / 26.12.2024
Зўравонлик қурбони бўлганлар учун хавфсиз бошпаналар ташкил этилиши мумкин
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
13:50 / 02.12.2024
Дунёда шундай қишлоқ бор: унга эркаклар кириши тақиқланган
17:13 / 29.11.2024