Light | 09:36 / 16.08.2017
27575
1 дақиқада ўқилади

Сайёрамизнинг яшаш учун энг яхши шаҳри маълум қилинди

Фото: Getty Images

Австралиянинг Мельбурн шаҳри қаторасига 7-маротаба дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рўйхатига бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда Economist Intelligence Unit томондан тузиладиган ҳар йиллик рейтингга иқтибос қелтирган ҳолда CNN телеканали хабар бермоқда. Ушбу шаҳар мумкин бўлган 100 баллдан 97,5 балл тўплаган.

Тадқиқотчилар ҳаммаси бўлиб 140 та шаҳарни ўрганиб чиқишган. Улар бу шаҳарларда яшашнинг қулайлигини бир қатор кўрсаткичлар: хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, маданият, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, таълим ва инфратузилма бўйича баҳолашган.

Жорий йилдаги рейтингнинг 2-поғонасини Австриянинг Вена шаҳри (97,4 балл), 3-поғонани эса Канаданинг Ванкувер шаҳри (97,3 балл) эгаллаган. Таъкидлаш жоизки, бу шаҳарлар ўтган йил ҳам шундай ўринларни эгаллашганди.

Шунингдек, етакчи ўнталикдан Канада ва Австралиянинг яна иккитадан шаҳри – мос равишда, Торонто ва Калгари ҳамда Аделаида и Петра, Окленд (Янги Зеландия), Хельсинки (Финляндия) ва Гамбург (Германия) ўрин олган.

Мавзуга оид