Иқтисодиёт | 14:33 / 24.08.2017
5348
1 дақиқада ўқилади

Хакерлар криптовалюталар фирибгарлигидан 225 млн доллар ишлашди

2017 йилнинг ўтган даври мобайнидаа кибержиноятчилар фишинглар ва криптовалюталар билан ўтказган турли фирибгарлик амалиётлари натижасида 225 млн долларни ўмаришнинг уддасидан чиқишди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилмоқда.

Эндиликда, фирибгарлар блокчейн технологиялари бўйича транзакциялар ўтказиш билан шуғулланувчи сайтлар ортига яширинишмоқда. Шу билан улар сармоядорларни ўз ҳисобларига пул ўтказишга мажбур қилишмоқда. Хабар қилинишича,  30 мингдан ортиқ инсон виртуал пул бирликларидани бири эфириум билан боғлиқ кибержиноятлар қурбони бўлишган.

Мавзуга оид