Жаҳон | 21:44 / 24.08.2017
11602
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров Ироқда 12 нафар МДҲ фуқаросининг қутқарилгани ҳақида хабар берди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида Ироқда Қозоғистон фуқароларининг озод қилингани ҳақида маълум қилди. 

 

A post shared by Ramzan Kadyrov (@kadyrov_95) on

"Ироқнинг Курдистонида Россия ва МДҲ давлатлари фуқароларини қутқариш бўйича йирик гуманитар операциянинг навбатдаги босқичи ўз ниҳоясига етди.

Уни ташкил қилиш учун мен Ироққа ЧР раҳбарининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вакили, сенатор Зиёд Сабсабийни жўнатдим.

Куни кеча Тал-Афарда 12 кишини қутқариб, хавфсиз жойга етказишга муваффақ бўлинди. Уларнинг орасида 6 нафар Россия фуқароси ва яна шунча Қозоғистон фуқароси бўлган.

Бу шахсларни қайтаришга доир операцияда Ироқ Курдистонининг махсус хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари иштирок этишди", - деб ёзади Қодиров. 

Мавзуга оид