Жаҳон | 18:54 / 25.08.2017
75363
2 дақиқада ўқилади

“Путиннинг янги арзандаси” ҳақида маълум қилинди 

Фото: РИА "Новости"

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин “Путиннинг янги арзандасига айланди”, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги президентнинг позицияси билан таниш бўлган уч амалдорга асосан. Орешкин 2016 йилнинг охирида вазирликка раҳбар бўлганди.

Уларнинг таъкидлашича, Путиннинг ёнида йирик халқаро форумларда кўп бора пайқалаётган вазир лавозимида ишлаган аввалги раҳбарлардан кўпроқ сиёсий таъсирга эга.

Агентликнинг хабар беришича, айнан Орешкин Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳамбургдаги G20 саммитида ўтказилган учрашуви тафсилотларини биринчи бўлиб очиқлаган.

Шунингдек, айнан Россия иқтисодий ривожланиш вазири июль охирида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Сармоялар кафолатлари бўйича кўп томонлама агентликда Россиядан бошқарувчи лавозимида молия вазири Антон Силуанов ўрнини эгаллаган.

Бундан ташқари, агентликнинг таъкидлашича, Орешкин Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ишини яхшилаш учун норасмий гуруҳни ташкил қилган. Унга Citigroup’дан Екатерина Власова, PricewaterhouseCoopers’дан Зоя Викторова ва McKinsey’дан Юлия Урожаева каби шахслар кирган. Уларнинг бари Иқтисодий ривожланиш вазирлигига яқинда келишган ҳамда вазирлик раҳбари билан жуда яқин алоқаларда, деб хабар берган агентликнинг икки суҳбатдоши.

Орешкиннинг ўзи Bloomberg’га изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, Орешкин Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари лавозимида ҳибсга олинган ва “ишончнинг йўқотиши сабабли ишдан бўшатилган” Алексей Улюкаевни алмаштирди. Орешкин 2016 йилнинг ноябрига қадар молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, ўз фаолиятини эса Россия банки ва Росбанкда бошлаган.

Мавзуга оид