Спорт | 22:43 / 27.08.2017
27559
2 дақиқада ўқилади

Бокс, ЖЧ–2017: Ҳасанбой Дўсматов ҳам илк жангини ғалаба билан якунлаб, чорак финалга йўл олди 

Фото: AIBA

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи куни ўтиб бормоқда. 

Бугун илгарироқ ўтказилган жангларда 56 кг вазнда Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга енгилган эди. 64 кг вазнда Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресни, 91 кг.гача бўлган вазнда Санжар Турсунов Яра Пералтани енгиб чорак финалга йўлланма олганидан хабарингиз бор.

49 кг.гача бўлган вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичида энг таниқли боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов коста рикалик Робинсон Родригесга қарши жанг ўтказди. Ҳасанбой ҳакамларнинг 30:26, 30:26, 30:26, 30:25, 30:27 очколарига эга бўлиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

Бизни бугун яна битта бокс жанги кутиб турибди. Исроил Мадримов 75 килограммгача бўлган вазнда туркманистонлик Азиз Очиловга қарши жангга чиқади. UzReport телеканали орқали жонли эфирда олиб бериладиган жангни ўтказиб юборманг.

75 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 23:10
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон)

Мавзуга оид