Сеулда собиқ президентни қўллаб-қувватловчи марш ўтказилди
Сеулда Жанубий Кореянинг собиқ президенти, коррупцияда айбланиб ўз лавозимидан четлатилган Пак Кин Хени қўллаб-қувватловчи марш ўтказилди. Ушбу маршда унинг минглаб тарафдорлари иштирок этдилар, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
ОАВ маълумотларига кўра, намойишчилар ўзлари билан Пак Кин Хени озод қилиш талаб қилинган плакатлар ва мамлакат байроқларини олиб ўтганлар. Улар шунингдек май ойида президент этиб сайланган Мун Чже Инни истеъфога жўнатишни талаб қилишган.
Баъзи маълумотларга кўра, акцияда 8 мингга яқин одам иштирок этган.
Пак Кин Хе коррупцияда айбланиб, жорий йилнинг март ойида ҳибсга олинганди. Тергов ишлари ҳанузгача давом этмоқда. Ушбу иш бўйича ҳукм октябрда чиқарилади.
Мавзуга оид
17:43 / 25.12.2024
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35 / 25.12.2024
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлатилган президенти яна сўроққа келмади
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
16:31 / 18.12.2024