Андижон вилоятида “сохта” милиция ходими ушланди
Андижон вилояти ИИБ томонидан ўзини ички ишлар ходими сифатида таништириб, фуқароларни қўрқитиб, товламачилик қилиб юрган шахс ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати KUN.UZ га хабар қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йил 26 август куни Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ф.Я. Андижон вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 2017 йил 11 август куни қўл телефонида “Одноклассники” ижтимоий тармоғи орқали ўзини “Парпиев Беҳруз” деб таништирган шахс билан танишганлиги ва 2017 йил 22 август куни “Беҳруз” билан Андижон шаҳар Бобур майдони ёнида кўришганини ёзган. Йигит Ф.Я.нинг “Самсунг” русумли қўл телефонини олиб қўйиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими эканлигини ва телефонидан 32 та порнографик мазмундаги видео тасвирлар чиққанлигини айтиб, ушбу видео тасвирлар учун қонуний чора кўришлик билан қўрқитган. Қонуний чора кўрмаслик эвазига 100 АҚШ доллари олган.
Ф.Я. ўз аризасида давом этишича, бир неча кун ўтиб “Беҳруз” Ф.Я.га қўнғироқ қилиб 2017 йил 26 август кунига қадар яна 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдорида пулларни талаб қилиб, агарда ушбу пулларни бермаса махалласига бориб оиласи ва танишларига шарманда қилиб, қаматиб юбориш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан ушбу пулларни талаб қилиб келаётган «Парпиев Беҳруз» исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ушбу ариза юзасидан 26 август куни Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон шаҳар Амир Темур шохкўчасида жойлашган “Автошохбекат”да “Парпиев Беҳруз” исмли шахс аризачи Ф.Я.дан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланди.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида “Парпиев Беҳруз” аслида, Андижон тумани Серфайз кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Г.И. эканлиги аниқланди. Ундан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм микдоридаги пуллар далилий ашё сифатида олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024