Фото: Гулнора Каримованинг қизи Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида
Лола Каримова-Тиллаева 31 август куни Тошкент шаҳрида отаси — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросимида қатнашди ва ҳайкал пойига гул қўйди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаеванинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
«Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ва асосчиси Ислом Каримов ҳайкалига гул қўйиш маросими. Тошкент, 31 август, 2017 йил» , — дея изоҳ берилган суратларга.
Бу суратларда Лола Каримова опаси Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова билан Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйгани акс этган.
Имон Каримова 1999 йили туғилган, Гулнора Каримованинг яна бир фарзанди, 1992 йили дунёга келган Ислом айни вақтда хорижда. Қайд этиш керакки, Имон Каримова илк марта Ўзбекистондаги расмий маросимда кўриниш берди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳам қатнашди.
Ҳайкалнинг очилиш маросимида Татьяна Каримова сўзга чиқиб, нутқ сўзлади.
Мавзуга оид
19:11 / 29.11.2024
Швейцариянинг Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланди
21:06 / 28.09.2023
Швейцарияда Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосаси судга топширилди
19:07 / 18.09.2023
Гулнора Каримованинг қайтарилган бойликлари Ўзбекистонда болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилади
09:42 / 09.08.2023