Жаҳон | 10:18 / 01.09.2017
6326
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик шахс кенгуруни ўлдиргани учун қамалиши мумкин

Фото: BBC

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида видеокамера олдида кенгуруни ўлдирган эркак ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда BBC.

Телеканал маълумотларига кўра, Виктория штатида яшовчи 43 ёшли шахсга муҳофаза этилувчи табиатга зиён келтириш бўйича айблов эълон қилинди. Бундан ташқари, полициянинг хабар беришича, қўлга олинган шахсдан пичоқлар ва ўқотар қурол олиб қўйилди.

Шу билан бирга, маъмурият айбланувчининг жиноятини «жуда даҳшатли» деб тан олган, сабаби ҳайвоннинг ўлдирилиши видеокамерага олинган ҳамда интернет фойдаланувчилари орасида тарқаб кетган.

«Биз ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлишнинг барча ҳолатларига жуда жиддий эътибор берамиз», - дея маълум қилди штат атроф-муҳит Департаменти вакили Гленн Шарп.

Эркакнинг айби тан олинадиган бўлса, у икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилиши ва 30 минг доллар миқдоридаги жаримага тортилиши мумкин.

Мавзуга оид