Шаҳрам Ғиёсов ҳам финалда!
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг яримфинал учрашувлари иккинчи куни бошланди.
52 кг.гача бўлган яримфинал жангларида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов жанубий кореялик Ким Ин-Кюга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олганини хабар берган эдик.
69 кг.га бўлган вазн тоифасида яримфинал учрашувида Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Аблайхан Жуссуповга қарши рингга чиқди. Шаҳрамнинг тўлиқ устунлиги остида ўтган жанг унинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шаҳрам эртага иккинчи яримфинал жуфтлиги — Аббас Барау (Германия) - Роинэл Иглесиас (Куба) ғолиби билан финал жангида рингга кўтарилади.
Бугун бизни Бектемир Мелиқўзиев иштирокида яна бир жанг кутиб турибди:
81 кг. Яримфинал. 1 сентябрь. 22:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Жои Уорд (Ирландия)
Нариги жуфтлик:
Хулио Сезар Ла Круз (Куба) - Карлос Андрес Мина (Эквадор)
Мавзуга оид
08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
15:42 / 13.12.2024