Жаҳон | 23:55 / 05.09.2017
10411
1 дақиқада ўқилади

Ер ёнидан учиб ўтган Флоренс астероидининг иккита йўлдоши борлиги аниқланди

NASA’нинг само жисмларини ўрганувчи марказида 1 сентябрда сайёрамиз ёнидан хавфли яқин масофада учиб ўтган тарихдаги энг катта астероид иккита йўлдошга эгалигини аниқладилар.

Астрономларнинг фикрича, Флоренс астероидининг йўлдошлари ўлчамлари 100 метрдан 300 метргача келади.

Таъкидланишича, Флоренс фанга маълум бўлган 16400 астероиддан иккита йўлдошга эга бўлган учинчи астероид бўлди.

Мавзуга оид