Хрушчёв Украинага Қримни нега берган?
Советлар Иттифоқи Коммунистик Партияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби Никита Хрушчёвнинг ўғли Сергей отаси Қримни Украинага 1954 йилда нега бериб юборганини айтиб ўтди. У ҳозирда АҚШдаги Браун университети профессори ҳисобланади.
"Отамнинг Қримни Украинага беришига сабаб, агарда сиз харитага қарасангиз, Қрим Украинага жуда яқин жойлашган, ҳамда у ерда иқтисодиёт билан шуғулланишни бошлашганда ва, энг асосийси, ҳозирда афсуски кўмиб ташланган ўша канални қурилиши старт олганда, Давлат режа қўмитаси битта юридик шахс қўл остида қурилиш олиб борилса яхши бўлишини айтди, ҳамда Украинага кўплаб минтақалар берилгани каби у ҳам топширилди", - дея Хрушчёвнинг сўзларини келтиради "112 Украина" телеканали сайти.
Сергей Хрушчёвнинг иддао этишича, бу қарорда “ҳеч қандай сиёсат”, “Украина бюрократиясини хурсанд қилиш ҳаракатлари” ва унинг онасига “совға” бериш нияти бўлмаган. "Бу тузилмавий ва тўғри қарор эди. Қрим тикланишни бошлади, кўп токзорлар яратилди", - дея қўшимча қилди у.
РСФСР таркибида бўлган Қрим Советлар Иттифоқи Олий кенгаши Президиуми фармонига кўра 1954 йилнинг 19 февраль куни Украина ССР таркибига ўтказилган. Бу Украинада узоқ вақт давомида ишлаган мамлакатнинг ўша пайтдаги етакчиси Никита Хрушчёвнинг ташаббуси билан қилинган, деб ҳисобланади.
Советлар Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг Қрим Украина таркибида қолди. 2014 йилнинг мартида ўтказилган референдумдан сўнг у Россия минтақасига айланди. Қрим ҳукумати Украинада 2014 йилнинг февралидаги давлат тўнтаришидан кейин референдум ўтказди. Украина Қримни ҳамон ўзиники, бироқ вақтинчалик эгаллаб олинган ҳудуд, деб билади.
Мавзуга оид
21:53
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00