FT: «Оксбриж» муваффақияти Британия таълими таназзулга юз тутаётганидан далолат
Американинг The Financial Times газетаси фикрича, Оксфорд ва Кембрижнинг жаҳон университетлари рейтингидаги муваффақияти Британиянинг кўплаб бошқа олий ўқув юртлари Европадаги рақобатчилар кучайиши фонида ўз нуфузини йўқотганини кўрсатди.
Times Higher Education (THE) нашрининг сўнгги рейтингига кўра, Оксфорд ҳамда Кембриж жаҳон олий ўқув юртлари рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашди. Нашрнинг таъкидлашича, Британиянинг «олтин учбурчаги» бўлган ОТМлари (Оксфорд, Кембриж ва Лондон университети) ўз позицияларини сақлаб қолган, бироқ қиролликнинг нуфузли университетлари ва оддийлари ўртасидаги фарқ жуда катта.
Нашрнинг қайд этишича, рейтингнинг тушиб кетиши талабаларнинг таълимга тўловни амалга оширишдаги қарздорлиги ошгани ва таълим сифатидаги муаммолар билан боғлиқ. THE рейтинги директори Фил Бати бунга Brexit ҳам айбдор эканини айтди.
Мавзуга оид
00:10
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024