Жамият | 22:55 / 10.09.2017
14952
1 дақиқада ўқилади
Америкалик метеоролог “Ирма” довулига қарши турмоқчи бўлди
АҚШда “Ирма” довули авж олаётган бир пайтда метеоролог Саймон Брюйер кўчага чиқиб, унинг тезлигини ўлчамоқчи бўлди. Унинг табиий офатга қарши туришга уриниши акс этган видеони метеорологнинг ўзи ва унинг “Бўронни қувувчилар” жамоасидан ҳамкасблари твиттерда жойлаштиришди.
Ролик шамол тезлиги 209 км/соатга етган Флоридада суратга олинган. Брюйер шамол тезлиги 188 км/соатга етганини қайд қилган. Брюйер иштирокидаги видеолар оммалашиб, у билан минглаб блогерлар бир-бирлари билан бўлишганлар.
Флоридада кучли бўрон туфайли 200 мингдан кўпроқ киши электр таъминотисиз қолган. Маҳаллий аҳолига хавфсиз жойга кўчиш ва мустаҳкамланган жойларни тарк этмаслик тавсия қилинган.
Мавзуга оид
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
12:05 / 11.10.2024
«Милтон» тўфони: 16 қурбон, Флоридани сув босди, 3 млн уй электрсиз қолди
08:48 / 11.10.2024
Флоридадаги тўфон бир миллиондан ортиқ уйни энергиясиз қолдирди
21:48 / 10.10.2024