КХДР фуқароларининг Хитой банкларидаги ҳисоблари музлатилди
Хитойнинг қатор банклари Шимолий Корея фуқаролари ҳисобларини қисман музлатиб қўйди. Kyodo шу ҳақида хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, баъзи банкларда Шимолий Корея фуқароларининг янги ҳисоб рақами очиши, шунингдек пул ўтказмаларини амалга ошириши тақиқланган.
Бу Хитойнинг Шимолий Кореядаги водород бомбаси синовларига жавоб санкциясининг бир шакли бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.
Бундан аввал Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Федерик Могерини ЕИга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Шимолий Кореяга нисбатан янги иқтисодий санкцияларни муҳокама қилишлари ҳақида маълум қилганди.
3 сентябрь куни КХДР водород бомбаси синовлари муваффақиятли ўтгани ҳақида эълон қилган.
Мавзуга оид
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
12:20 / 24.12.2024
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
09:12 / 23.12.2024