Ўзбекистон | 18:30 / 10.09.2017
27314
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Эрон ва Афғонистон президентлари билан учрашди

Фото: © Sputnik / Болат Шайхинов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммити доирасида бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари билан учрашган, деб хабар бермоқда Президентнинг расмий сайти.

Хабарга кўра, Ш.Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашган.

Фото: ЎзА

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Сўнгра Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашган. Мулоқотда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиши ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланган.

Фото: ЎзА

Мавзуга оид