Жаҳон | 11:52 / 11.09.2017
10741
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Донбассда жанг қилган россиялик аёл Қирғизистон Олий суди биносига киришга уринди

Фото: РИА "Новости"

Бишкекда Қирғизистон Олий суди биносига киришга уринган Россия фуқароси бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс» манбага асосан.

ОАВ маълумотларига кўра, аёлнинг ёнида Драгунов (СВД) мерганлар милтиғининг патронлари бўлган.

«Ўтган жума куни ички ишлар ходимлари томонидан Қирғизистон Олий суди биносига киришга уринган Россия фуқароси бўлган аёл қўлга олинди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, унда жанговар патронлар бўлган», - дея хабар берган республика суд органларидаги манба.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида суд органлари қўлга олинган аёлга нисбатан эҳтиёт чораси бўйича бир қарорга келади.

Агентликнинг таъкидлашича, маҳаллий ОАВ Бишкекда Украина шарқидаги жанговар ҳаракатлар зонасидан бўлган, Россия фуқароси ҳисобланувчи мерган қўлга олингани ҳақида хабар берган.

Мавзуга оид