Гутерреш КХДР бўйича Пан Ги Мундан ёрдам сўрамоқчи
БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, КХДР атрофидаги вазиятга ечим топишда воситачи бўлишга, шунингдек, бу масалага ўзидан аввалги бош котиб Пан Ги Мунни жалб қилишга тайёр.
«Мен Пан Ги Мун билан боғланиш ниятидаман. Менинг ходимларим унинг аввалги жамоасидаги қатор аъзолар билан боғланишди. Унинг маслаҳатлари ва билимлари бу вазиятда менга ёрдам бериши мумкинлигига ишонмоқдаман», - дея Гутеррешнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, ташкилотнинг собиқ раҳбари барча ҳурмат қиладиган шахс бўлиб, унинг исталган ташаббуси маъқулланади.
Бундан ташқари, Гутеррешнинг маълум қилишича, КХДР билан боғлиқ вазиятга ечим топишда «ўзининг хизматларини таклиф этишга» тайёрдир.
«Томонлар ўртасида воситачи бўлиш мумкин, бироқ томонлар фақатгина бунга келишиб олиши керак. Олдин ҳам айтгандим, сиёсий ечим учун барча керакли нарсани қилишга тайёрман», - дея таъкидлаб ўтди БМТ бош котиби.
Аввалроқ КХДР БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкцияларини бутунлай рад этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
12:20 / 24.12.2024