Спорт | 17:25 / 13.09.2017
8961
1 дақиқада ўқилади
Тевес ва Гуарин ғалати сабаб билан санкцияга йўлиқди
Хитойнинг «Шангҳай Шенҳуа» клуби янги бош мураббийи Ву Цзинсу жамоа ҳужумчиси Карлос Тевес яқин вақтдаги учрашувларда иштирок этмаслигини маълум қилди.
«Тевес жисмоний жиҳатдан тайёр эмас. У керагидан ортиқча вазн тўплаб юборган. Бу ҳолатни Гуаринда ҳам кузатиш мумкин.
Жамоа ва футболчилар учун масъулиятни ўзим зиммамга олганман. Агар сен ўйнай олмайдиган даражада бўлсанг, учрашув қайдномасига киритилишга ҳаққинг йўқ», – дея мураббийнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Тевес дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиси саналади.
Мавзуга оид
08:55 / 12.09.2018
Тевес: «Мессини спортзалда кўрмаганман, Роналду эса бутун кунини машқлар билан ўтказиши мумкин»
13:25 / 19.09.2017
«Хитойга бошқа қайтиб келма!». Тевесни Хитойда қанчалик ёмон кўришлари ҳақида
10:50 / 14.01.2017
Тевес «Бока Хуниорс»дан «Шанхай Шэньхуа»га нима учун ўтганига ойдинлик киритди
21:40 / 05.01.2017