Спорт | 13:36 / 13.09.2017
17526
1 дақиқада ўқилади

Видео: Неймар «Селтик»нинг ёш футболчисига қўл беришдан бош тортди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур учрашувлари доирасида «Селтик»ка қарши кечган ва 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейин шотландлар клуби ҳимоячиси Энтон Ралстон билан қўл бериб хайрлашишни истамади.

Ўйин давомида 18 ёшли бу футболчи бразилияликка қарши индивидуал тарзда ҳаракат қилди, у 20-дақиқага қадар Неймарга икки марта қўполлик ишлатиб, сариқ карточка ишлади ва рақибининг норозилигига сабаб бўлди.

Ўйин давомида футболчилар ўртасида тортишув ҳам рўй берган. Ўйин якунида шотландиялик футболчи миннатдорчилик билдириш учун Неймарга қўл узатган, аммо бразилиялик футболчи унга қўл беришдан бош тортган ва унга нимадир деган. Футболчилар жанжаллашиб кетмаслиги учун жамоаларнинг бошқа вакиллари аралашган, Марко Верратти Ралстонни олиб кетган.

Фото: The Sun
Фото: The Sun

 

Мавзуга оид