Фан-техника | 16:01 / 15.09.2017
10513
3 дақиқада ўқилади

iPhone X фақат битта юзни «таниши» мумкин

Фото: Reuters

Face ID юзни фарқлаш инқилобий тизимига эга iPhone X’нинг тақдимот маросимидан уч кун ўтди, бироқ у билан боғлиқ гап-сўзлар тўхтаётгани йўқ. Унинг ишидаги бир неча муҳим тафсилотлар маълум бўлди: аниқланишича, Face ID ишга тушириш босқичида фақатгина бир юзни таниб олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Touch ID’га бир неча бармоқлар изларини киритиш имконияти бор эди.

Тизим ишлаб чиқувчиларининг тушунтиришича, қўлдаги ўнта бармоқдан фарқли равишда, фойдаланувчи бир юзга эга, ҳамда бошқа юзларни қўллаб-қувватлаш функцияси керак эмас. Шу билан бирга, iPhone’нинг кўплаб фойдаланувчилари ўз қурилмаларини оила аъзолари билан бўлишишни ёқтиришади. Бу Touch ID учун муаммо эмас, бироқ Face ID’да имконсиздир. Ҳозирча имконсиздир, деб ёзади BGR.

Шунингдек, маълум бўлишича, Face ID тизимини вақтинчалик ўчириб қўйиш ҳам мумкин. Бу ҳақда “кўп азоб чеккан” Крейг Федерини фойдаланувчилардан бирига йўллаган мактубида ёзди. Бу, масалан, тизимдан смартфонни учинчи шахслар очишга уриниб кўрганида фойдаланиш билан боғлиқ вазиятдан қочиш учун керак. 

Федеринининг мактубига кўра, агарда сизни, масалан, тунаб кетишмоқчи бўлса ёки шахсий ёзишмаларингизни кимдир ўқишни истаб қолса, шунчаки «қурилманинг ҳар икки томонидаги тугмачаларни босиш керак ҳамда бу Face ID’ни вақтинчалик ўчириб қўяди». Тизимни яна фаоллаштириш учун махфий сўзни қайта киритиш лозим.

Август ойида iOS 11’да эндиликда Touch ID’ни таъминот тугмачасига беш марта тезлик билан босиш талаб этилиши маълум бўлганди. Шундан сўнг бармоқ изларини фарқлаш функцияси такроран ёқилиши учун PIN-кодни киритиш лозим. Хуллас, агарда қурилмани сақлаб қолмоқчи бўлсангиз ёки ундаги маълумотларни сир остида сақлаш ниятингиз бўлса – тугмачаларни тез босишга тайёрланинг.

Мавзуга оид