Жамият | 10:04 / 21.09.2017
9301
1 дақиқада ўқилади

Леонардо Ди Каприо жамғармаси атроф-муҳит муҳофазасига рекорд қийматдаги маблағ ажратди

Фото: AP

Актёр Леонардо Ди Каприо жамғармаси иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш ва атроф-муҳит муҳофазасига рекорд миқдордаги маблағ – 20 млн долларни грант кўринишида ажратди. Бу маблағ 100 дан кўпроқ ташкилот ўртасида тақсимланади.

"Бу грант соҳиблари келажак авлодлар учун океанларимиз, ўрмонларимиз ва қирилиб кетаётган турларни ҳимоя қилиш бўйича жойларда иш олиб бормоқдалар, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муҳим ва ортга суриб бўлмас муаммолар билан курашмоқдалар", деб айтган Ди Каприо. У сиёсатчилар ҳали кеч бўлмасдан, ўз зиммаларига дадиллик билан мажбуриятларни олишлари кераклигини айтган.

Актёрнинг ўзи ҳам ёввойи табиатни қўриқлаш бўйича турли дастурларни молиялаштирган. У шунингдек қирилиш ёқасида турган ҳайвонлар ҳақида сўзловчи Virunga ҳужжатли фильми продюсери ҳисобланади. Юлдуз томондан ташкил этилган жамғарма ўтган 19 йил давомида атроф-муҳит муҳофазасига 60 млн доллар ажратган.

Мавзуга оид