Жамият | 12:25 / 26.09.2017
13551
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Кобальт” иштирокида ЙТҲ юз берди, бир инсон ҳаётдан кўз юмди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йил 23 сентябрь куни соат 18:30ларда, “Бунёдкор” кўчаси РСЭМ биноси қаршисида, “Кобальт” русумли автоулов ҳайдовчиси руль бошқарувини йуқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

ЙТҲ натижасида “Кобальт” автоулов ҳайдовчиси “чап томон тос суяги синиши” ташхиси билан РШТЁИМга ётқизилган. Унинг йўловчилари 1950 йилда туғилган аёл киши олган тан жароҳатлари натижасида РШТЁИМга олиб келинган вақтида вафот этган. 2006 йилда туғилган 5-синф ўқувчиси бўлган қиз бола “бош мия очиқ жароҳати” ташхиси билан, 2009 йилда туғилган, 3-синф ўқувчиси бўлган ўғил бола эса “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ташхиси билан РНХИМга ётқизилган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Мавзуга оид