Жамият | 09:26 / 27.09.2017
33245
2 дақиқада ўқилади

Тўйи куни чўкаётган болани қутқарган куёв сурати оммалашиб кетди

Фото © facebook.com/hattphotography/

Канаданинг Онтарио вилоятидан бўлган Клейтон ва Бриттани Кукнинг никоҳ тўйи уларнинг ҳаётидаги энг ёрқин лаҳзалардан бўлиб қолиши аниқ. Чунки айнан шу куни куёв Клейтон никоҳ фотосессияси ўтаётган жой ёнидаги дарёга тушиб кетган кичик болани қутқариб қолди. У чўкаётган болани пайқаб, дарҳол ўзини сувга ташлаган ва болакайни қирғоққа олиб чиққан. Сураткаш ҳам бу вазиятда ўзини йўқотиб қўймай, бу ҳаяжонли онларни муҳрлашга тушиб кетган. У кейинроқ бу суратларни Фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирган.

Фото © facebook.com/hattphotography/

Болалар қуршовидаги Клейтоннинг суратлари бир ондаёқ вирус каби тарқалиб, ижтимоий тармоқда 3,5 мингдан кўпроқ лайк тўплаган. CTV нашрига берилган интервьюда келин Британи у турмуш ўртоғини айнан унинг жасурлиги ва чаққонлиги сабабли севиб қолганини айтган.

“Бу гўёки тақдирга ўхшайди – биз у ерда бўлишга мажбур бўлганмиз”, деб айтган Британи.

Мавзуга оид