Жамият | 10:37 / 29.09.2017
110805
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда криминал авторитет ҳибсга олинди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент ИИББ тезкор хизматлари Аббосхон Хўжаевни ҳибсга олишди, у, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, пойтахтнинг «криминал авторитети» номига даъвогарлик қилган. Бу маълумотни пойтахт ИИББ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи Дониёр Тошхўжаев 28 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда тасдиқлади. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.

«У жиноий гуруҳни ташкил этгани ва авторитет мақомини қўлга киритиш учун ҳаракатларни амалга оширгани тасдиқланди. Тезкор кучлар томонидан мазкур ҳаракатлар бартараф этилди. У ҳибсга олинди, шериклари аниқланмоқда», - деган Дониёр Тошхўжаев.

«Шуни ишонтириб айтишим мумкинки, Тошкентда ҳеч кимнинг қонундан устун бўлишига йўл қўйилмайди. Конституция, Жиноят-процессуал кодекс, норматив ҳужжатлар, ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мавжуд. Бу ерда «кўча»га жой йўқ», - дея қўшимча қилган Тошхўжаев.
 
Аббосхон Хўжаевга гиёҳванд моддаларни сақлаш айби эълон қилинди (ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми).

Мавзуга оид