Ўзбекистон | 17:50 / 03.10.2017
9402
1 дақиқада ўқилади
Россия Саноат ва савдо вазири Ўзбекистонда
Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Денис Мантуров 3 октябрь куни мамлакат бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов ва Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашди ҳамда Ўзбекистон-Россия бизнес-форумида иштирок этди.
Шунингдек, Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан учрашади.