Жаҳон | 09:00 / 04.10.2017
18756
1 дақиқада ўқилади

Испания қироли Каталония референдумига муносабат билдирди

© AFP 2017 / Andres Kudacki

«Каталония Испания таркибида қолади», дея таъкидлаган мамлакат қироли Фелипе VI. Бу ҳақида РИА Новости хабар берган.

«Биз демократик принципларимизга риоя қилишимиз лозим. Шу тариқа, келгусида янада яхшироқ бўлувчи Испания таркибида Каталония ҳам бўлишини истаймиз», — деган қирол миллатга қилган мурожаати чоғида.

Қиролнинг фикрича, Каталония ҳокимиятининг референдум билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари  ноқонуний.

«Биз Каталония Женералитетининг ноқонуний ҳаракатларига гувоҳ бўлдик», — деган қирол ўз мурожаатида.

Испания ҳукумати томонидан тан олинмайдиган, ўтказилгунига қадар Конституциявий суд томонидан музлатилган референдум Каталонияда ўтган якшанба куни ташкиллаштирилганди. Баъзи бир сайлов участкаларида полиция ва сайловчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган, ҳар икки томондан жабрланганлар бор.

Испания ҳукумати Каталониядаги ҳокимиятни норозилик намойишлари чоғида жабрланганлар ҳақида нохолис ахборот тарқатаётганликда айблаган.

Мавзуга оид