Ўзбекистон | 20:40 / 06.10.2017
62356
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон Қамбарота ва Косонсой сув омбори бўйича келишиб олди

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

2017 йилнинг 6 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон музокаралари доирасида қуйидаги икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

1. Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича Битим.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни топшириш тўғрисида Битим.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996-йил 4-сентябрда имзоланган халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида Орто-токой (Косонсой) сув омборининг сув ресурсларидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги Битим.

5. Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва Қирғизистон Республикаси «Миллий энергетика холдинг компанияси» ОАЖ ўртасида Қамбарота-1 ГЭСини қуриш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум.

6. 2017-2018 йилларда Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида Шартнома.

Мавзуга оид