Жамият | 09:20 / 08.10.2017
22671
1 дақиқада ўқилади

Видео: Москва вилоятида пенсионер 20 сония ичида 4та ЙТҲ содир этди

Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида кекса ёшли ҳайдовчи уйи ҳовлиси олдида 4та йўл-транспорт ҳодисаси келтириб чиқарди. Ушбу ҳолат камералар томонидан қайд қилинди. Видео "360" телеканали томондан YouTube’да жойлаштирилган.

Видеода ҳайдовчи ортга юра туриб Kia’га бориб урилганини, Kia эса ёнида турган Mercedes билан тўқнашиб кетганини кўриш мумкин. Шундан кейин пенсионер машинани тезлатиб, уй ёнида турган фургонни бориб урган.

Сўнгра эркак ҳовлини "бир айланиб чиқишга" қарор қилиб, йўлида яна бир машинага урилиб, охир-оқибат четда турган бошқа бир машинанинг орқасидан "зарба берган".

Телеканалнинг маълум қилишича, ушбу шахс бўлиб ўтган воқеани машинанинг газ ва тормоз тепкиларини чалкаштириб юборгани билан тушунтирган.

 

Мавзуга оид