Жаҳон | 00:03 / 13.10.2017
6763
1 дақиқада ўқилади

ЮНЕСКО ўзига янги раҳбар тайинлай олмаяпти

Фото: AP Photo / Christophe En

ЮНЕСКО ижроия кенгаши ташкилотга бош директор сайлай олмаяпти. 12 октябрда сайловнинг 4-тури бўлиб ўтган.   

ЮНЕСКО раҳбари лавозимига 3 номзод даъвогарлик қилмоқда. Улар Франциянинг собиқ маданият вазири Одри Азуле, Мисрнинг оила ва жамият масалалари бўйича собиқ вазири Мушира Хаттоб ва қатарлик Хамад бин Абдулазиз Ал-Каварий.

Овоз бериш натижасида Азуле ва Хаттоб 18 тадан овоз, Ал-Каварий эса 22 овоз тўплаган. Бош директор бўлиш учун зарур бўлган 30 та овозни ҳеч ким тўплай олмаган.

ЮНЕСКОнинг кейинроқ бўлиб ўтадиган 39-сессиясида сайловларда ғолиб бўладиган номзод тасдиқланади.

Мавзуга оид