«Мен ҳокимиятни куч билан олмайман». Бабанов сайлов натижаларидан кейин баёнот берди
Қирғизистонда 15 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида асосий номзодлардан бири бўлган, якунда мамлакат собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбековдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган «Республика Ата-Журт» партияси фракцияси раҳбари Омурбек Бабанов 16 октябрь куни Бишкекда ўтказилган брифингда иштирок этди.
У ўз тарафдорларини провокацияга учмасликка чақирган.
«Биз албатта ғалаба қилдик. Бизнинг ғалабамиз - кишиларнинг онгини ўзгартира олганимизда, улар ўз сўзларини, ўз ҳақиқатларини айта олиш учун ишонч берганимиздадир.
Биз Қирғизистонда сайловга бориш мумкинлигини, ўз дастуринг ҳақида гапириш мумкинлигини ва халққа муқобил дастур таклиф этиш мумкинлигини кўрсатдик. Ким ҳақлигини вақт кўрсатади», деган у.
Бабанов шунингдек, «маъмурий ресурслардан қўрқмасдан овоз берганлар»га миннатдорчилик билдирган. Шу билан бирга тарафдорлари ва ўз жамоасидагиларни ҳеч қандай провакацияга учмасликка чақирган:
«Менга ҳозир иғволи материал келиб тушди, унда 16 октябрь куни соат 12да Бабановни қўллаб-қувватловчилардан майдонга чиқиш сўралган. Мен яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: Мен ҳеч қачон ҳокимиятни куч билан олмайман! Ҳозир ҳам, кейин ҳам. Биз ўз сайловчиларимиз ҳуқуқларини фақат қонуний йўл билан ҳимоя қиламиз. Мен ишонч билан айтаманки, бизнинг ғалабамиз - келажакда! Шундан яхши гап бор: «Бизни йўқ қила олмаган барча нарса, бизни янада кучли қилади». Бу сайлов бизни бирлаштирди», деган Бабанов.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, бюллетенлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин Жээнбековга сайловчиларнинг 54,20 фоизи овоз берган (917 минг 219 киши). Бу эса унинг биринчи босқичдаги ғалабасини таъминлайди.
Омурбек Бабанов 33,36 фоизлик овозни қўлга киритди (унга 564 минг 573 киши овоз берди).
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024