Қирғизистон Бутунжаҳон савдо ташкилотига Қозоғистон устидан арз қилди
17 октябр куни Қирғизистон ҳукумати Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги вазият бўйича Бутунжаҳон савдо ташкилоти Котибиятига мурожаат юборди.
ҚР Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар беришича, мурожаатнинг юборилишига Қозоғистон томонидан тарифлар ва савдо тўғрисидаги умумий битимнинг асосий меъёрлари ва ЖСТни таъсис этиш тўғрисидаги келишувнинг бузилиши сабаб бўлган.
«Сизга шуни маълум қиламизки, 10 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Қирғизистон-Қозоғистон ва Россия-Қозоғистон давлат чегараларида тўсатдан қўшимча назорат чораларини қўллади.
Қайд этиш жоизки, Қозоғистон томонидан қўшимча назорат чоралари жорий этилгандан кейин «Ак-Жол» ва «Ак-Тилек» асосий ҳамда энг катта назорат пунктларида Қирғизистондан келган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўртача сони кунига 2,4 мартага камайган.
Қирғизистон Қозоғистон Республикаси каби Бутунжаҳон савдо ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади ҳамда Бутунжаҳон савдо ташкилоти доирасида ўз ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилади», - дея хабар берди матбуот хизмати.
Мавзуга оид
16:55
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари ташиладиган махфий туннел топилди
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024