Фан-техника | 15:05 / 20.10.2017
7379
2 дақиқада ўқилади

iPhone 8 смартфонларини ишлаб чиқариш икки бараварга қисқариши кутилмоқда

Apple компанияси iPhone Х сабаб iPhone 8 смартфонини ишлаб чиқаришни икки бараварга қисқартиради. Ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бу гаджетнинг жаҳон савдоси унга сафарбар этилган маблағларни оқламаяпти. Инсайдерларнинг бу ҳақидаги хабари корпорация акциялари нархини 1,5 фоизга пасайтирди. 

Машҳур бренднинг янги қурилмасига талаб у қадар катта бўлмаётганига доир хабарлар тўлқини фонида Apple'нинг қимматбаҳо қоғозлари нархи пасайди. Таъкидланишича, дунёнинг кўплаб мамлакатларида iPhone 8 сотувларига нисбатан iPhone 7 смартфони муваффақиятли сотилмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, корпорация штаб-квартирасида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойидан iPhone 8 смартфонини ишлаб чиқариш суръатларини пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Экспертларнинг тахминларига кўра, корпорациянинг ярми iPhone 8 ва iPhone 8 Plus смартфонларини ишлаб чиқариш билан банд, иккинчи ярми эса iPhone X ва Watch ақлли соатларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. 

Буюртмалар ва реал савдолар ҳажми пасайганидан кейин ишлаб чиқаришнинг 60-70 фоизи йил охирига бориб янги моделни ишлаб чиқаришга йўналтирилади. iPhone X релизи ноябрь ойи бошига мўлжалланган, гаджет энг янги Face ID технологияси билан таъминланади, смартфон сотувларининг илк босқичида ўткир танқислик кузатилиши тахмин қилинмоқда. 

Мавзуга оид