Қирғизистон Қозоғистон билан ёрдам кўрсатиш келишувини бекор қилганига тушунтириш берди
Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон билан Евросиё интеграцияси доирасида ёрдам кўрсатиш ҳақидаги келишувни бекор қилишига тушунтириш берди. Ушбу қарор ҳақидаги ҳужжат ва унга асоснома Жогорку Кенеш сайтида чоп этилди.
Ҳужжатда айтилишича, Қирғизистоннинг Божхона иттифоқига қўшилиши йўл харитасига мувофиқ, божхона инфратузилмаларини жойлаштириш ва техник жиҳозлаш бўйича қисқа муддатларда катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш керак. Бундан ташқари, Қирғизистон ветеринария, фитосанитар ва карантин тизимларини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириши ва тажриба лабораторияларини модернизация қилиши лозим.
Қирғизистон иқтисодиёт вазирлигида маълум қилинишича, Қозоғистон билан Евросиё иқтисодий иттифоқи дорисида кўмак кўрсатиш келишуви 2016 йил декабрда имзоланган. Қозоғистон бу келишувга кўра Қирғизистонга 100 млн долларлик техник ёрдам кўрсатмоқчи эди.
"2017 йил августда томонлар 41 млн долларлик техник кўмак тадбирлари рўйхатини имзолашган. Кейинчалик ёрдам келишилган сметалар бўйича тақдим қилиниши керак бўлган. Айни вақтгача Қирғизистонга ёрдам кўрсатилмагани учун ушбу қонун лойиҳаси тайёрланган", деб айтилган асосномада.
Қонун лойиҳаси бюджет ва молия қўмитаси томондан маъқулланган. Қирғизистон ҳукумати икки давлат вазирлар маҳкамалари ўртасидаги Евросиё иқтисодий интеграцияси шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш келишувини, кўмак бериш тартиби ва ундан фойдаланишни назорат қилиш, техник кўмак кўрсатиш ва аввал томонлар имзолаган кўмак кўрсатиш ҳақидаги протоколларга тузатиш киритиш протоколларини бекор қилишга қарор қилди.
Мавзуга оид
16:55
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари ташиладиган махфий туннел топилди
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024