ОАВ: Испания қироли каталон шаҳрида номақбул шахс деб эълон қилинди
Испания қироли Филипп VI Каталониянинг Жирона шаҳри кенгаши томондан персона нон грата деб эълон қилинди. Бу шаҳарда Каталония мустақиллиги тарафдорлари позициялари кучли ҳисобланади. Бу қарор 24 октябрда Жирона шаҳар кенгаши томондан қабул қилинган.
Испания қиролининг шаҳар учун номақбул шахс деб эълон қилиниши таклифи шаҳар кенгашининг ялпи мажлисида кўпчилик томондан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, Испания ҳукуматининг Каталониядаги вакили Энрик Мийо ҳам номақбул шахс деб топилган.
Жирона шаҳар кенгаши Испания конституциясининг 155-моддаси қўлланишига қарши чиққан. Ушбу моддада Каталонияда маҳаллий бошқарувнинг вақтинчалик чекланиши таклиф қилинган. Аввалроқ бу таклиф Барселона шаҳар кенгаши томондан рад этилганди.
Барселона мэри биринчи ўринбосари Херардо Писарельонинг таъкидлашича, қирол ва унинг оиласи аъзоларининг номақбул шахслар деб эълон қилиниши "мақсадга мувофиқ эмасдир" ҳамда Барселона ва Мадрид ўртасидаги ихтилофни ҳал қилишда ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Мавзуга оид
21:04 / 02.12.2024
“Суверенитетга таҳдид бўлса, бу рўйхатни албатта ишлатамиз” — Бобур Бекмуродов номақбул шахслар ҳақида
19:03 / 18.11.2024
Ўзбекистонда хорижликларни номақбул шахс деб топиш ҳақидаги қонун кучга кирди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
12:16 / 25.06.2024