Спорт | 00:11 / 29.10.2017
14835
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси 100 ёшли мухлисасига "ўзини" совға қилди

Фото: Twitter

Айни вақтда дунёнинг биринчи рақамли эркак теннисчиси Рафаэль Надаль 100 ёшлик мухлисаси Фелисе Муньосга дастхати туширилган ўз суратини жўнатди. Кекса аёлнинг айтишича, у Надалнинг барча жиҳатларини ёқтиради.

"Менга нафақат Рафаэлнинг ўйини, балки кортда ўзини тутиши ҳам ёқади. У ҳар доим босиқ, вазмин, мағлубиятни муносиб қабул қилишни билади. Менга Федерер ҳам ёқади, бироқ Жокович унча эмас. У ҳар доим ҳам ҳис-туйғуларини жиловлай олмайди, кўп ҳолларда ракеткасини синдиради. Рафаэль эса ҳеч қачон бундай қилмайди", деб айтган кекса аёл.

Аввалроқ Надалнинг мураббийи швейцариялик теннисчи Рожер Федерерни теннис тарихидаги энг яхши ўйинчи деб атаганди.

Жорий ойда Федерер Надални Шанхайдаги "Мастерс" серияси финал турнирида мағлуб этиб, фаолиятидаги 94-унвонни қўлга кирита олди. Шундан кейин Федерер ва Надал ўртасидаги юзма-юз учрашувлар ҳисоби испаниялик теннисчи фойдасига 23-15 кўринишига келди.

Мавзуга оид