Фан-техника | 19:20 / 29.10.2017
6439
2 дақиқада ўқилади

Lenovo фойдаланувчиларни пароллардан халос қилмоқчи

Фото: mspoweruser.com

Аксарият одамлар рақамлар ва лотин ҳарфларидан иборат паролларининг барчасини тезда ёддан айтиб бера олмайди. Бироқ бундай хилма-хиллик бўлмаса, фойдаланувчилар ўз шахсий маълумотлари, электрон почталари, шунингдек ўз ҳисобларидаги пул маблағларининг конфидециаллигини таъминлай олишмайди. Шу боис вақти-вақти билан янги ноёб комбинациялар ўйлаб топишга тўғри келади. MSPowerUser шу ҳақидаги хабари билан бўлишди. 

Мураккаб паролларни эслаб қолиш зарурати туфайли юзага келадиган ноқулайликни инобатга олиб, Intel ва Lenovo дастурчилари замонамиз кишиларини бу юкдан халос қилиш ва хавфсизлик чорасининг оптимал муқобилига алйнувчи умумий ечимни излашмоқда.  

Lenovo паролларни бармоқ излари сканерига алмаштириш ташаббуси билан чиқмоқда. Фақат бунинг учун компания барча учун бир технологияни йўлга қўйиш орқали глобал "қайта қуриш"ни ўтказишни таклиф қилмоқда. Турли компьютер, гаджетлар, шунингдек операцион тизимлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқувчи бошқа йирик трансмиллий корпорациялар ҳам уни қўллаб-қувватлайди. 

UAF (Universal Authentication Framework) технологияси еттинчи ва саккизинчи авлод Intel Core процессорларида қўлланаётган ва FIDO сертификатлари билан аутентификация қилинган экан, ушбу базада қайта ислоҳот ўтказиш имкони мавжуд. 

Дактилоскопик датчиклар баъзи русумдаги компьютерларда бор, бироқ улар фаол тадбиқ қилинмаган. Lenovo'нинг Intel Online Connect қўллаб-қувватлаши остида Microsoft билан ҳамкорлиги оммавий равишда процессорлар ишлаб чиқаришга старт бериши ҳамда  лэптоплар ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотига ушбу опцияни фаолроқ киритишга туртки беришига доир умидлари мутлақо асосли. 

Улар фақат дактилоскопик сканерни тачпадга киритишларигина қолади, холос, қолгани эса процессорлар томонидан таъминланган бўлади. Таклиф қилинаётган тизим ThinkPad X1 Tablet ва ThinkPad X1 Carbon'нинг сўнгги версияларида, Yoga 920, IdeaPad 720S'да хизмат кўрсатмоқда.

Мавзуга оид