Фан-техника | 18:45 / 30.10.2017
11831
2 дақиқада ўқилади

Токио автокўргазмасида ҳақиқий трансформер автомобиль намойиш этилди

Фото: hi-news.ru

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган автомобиль кўргазмасида кўплаб янги транспорт воситалари намойиш этилди. Бироқ улардан бири ташқи кўриниши билан бошқаларини “соясида қолдирди”. Toyoda Gosei фирмаси томонидан ишлаб чиқилган концепт келгусида ўз корпусининг динамик ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда хавфсизлик стандартининг янги меъёрларини илгари суриши мумкин. Гап шундаки, унинг кузови турли вазиятларга қараб шаклини ўзгартира олади. 

Фото: hi-news.ru

Масалан, кичкинагина гаражга машинани қўймоқчи бўлсангиз, бир тугмачани босиш кифоя. Машина ўз ҳажмини кичрайтиради. Катта кўчага чиққанда, аксинча, бошқа машина билан бехосдан тўқнашиб кетганда жиддий талофат кўрмаслик ёхуд эҳтиётсиз пиёдани жароҳатлардан имкон қадар асраш учун автомобиль ўлчамларини йириклаштириш мумкин.

Автомобилнинг ташқи қопламаси эластик материалдан ясалган бўлиб, у шаклини ўзгартира олади. Концептнинг ички қисмига ҳам деярли шу материал билан ишлов берилган. Бу, ўз навбатида, йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган чоғда ҳайдовчи ва йўловчини ўраб олиш ёки довонда қулай ухлаб олиш имконини беради. 

Албатта, бу машина серияли ишлаб чиқариладими, йўқми, айтиш мушкул. Чунки Toyoda Gosei автомобиль ишлаб чиқариш билан умуман шуғулланмайди. Компания янги полимер материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ёрқин мисолларда тақдим этишга ўрганиб қолишган. 

Умуман олганда, компания вакиллари 2030 йилларга келиб, шундай машиналарни ишлаб чиқишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаётганларини билдиришди, деб ёзади hi-news.ru

Мавзуга оид