Тожикистонда жамоат жойларида сигарет ва чилим чекиш тақиқлаб қўйилди
Тожикистон парламенти қуйи палатаси томондан "Тамаки маҳсулотларини қўллашни чеклаш тўғрисида"ги қонун қабул қилингандан кейин Тожикистонда чилим чекиш тақиқлаб қўйилди.
Ҳужжатга кўра, барлар, кафе ва ресторанларда сигарет ва чилим чекиш тақиқланади. Шунингдек, сигаретлар қутисида уларнинг истеъмол қилиниши зиён эканлиги ҳақидаги огоҳлантириш жойлаштирилиши шарт қилиб қўйилди.
Янги қонунга кўра, сигаретларни доналаб сотиш тақиқланади, сотилаётган сигарет пачкасида 20 донадан кам сигарет бўлиши керак эмас.
Тамаки маҳсулотлари чекиладиган ҳудудлар сезиларли чекланади. Бу тақиқлов маъмурий бинолар, давлат ва нодавлат корхоналари ишчи хоналари, турар жой бинолари йўлаклари, лифтлар, ер ости ўтиш жойлари, аэропортлар, вокзаллар, санаториялар, ётоқхоналар ва жамоат транспортида амал қилади.
Россиянинг Жамоат саломатлиги ва демография кенгаши раиси Дарья Халтуринанинг фикрича, аҳолининг чекишни тақиқлашдан норозилиги ҳақидаги гаплар тамаки ишлаб чиқариш саноати томондан қўллаб-қувватланувчи уйдирмадир.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024