Жаҳон | 18:30 / 01.11.2017
34736
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк марказида яна бир кўнгилсиз ҳодиса юз берди

Фото: NBC 4 New York

Нью-Йорк марказида чоршанба куни яна бир кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар қилмоқда New York Post газетаси.

Хабарга кўра, Манҳэттен туманида номаълум шахс аёлнинг қорнига тўппончадан ўқ узган, сўнг ўз жонига қасд қилган. Отишма аёл Cooper Union коллежи ёнида тўхтаган машинадан чиқаётганида юз берди. 

Жиноятчининг мақсади нима бўлгани ҳозирча аниқланмади.

31 октябрь, сешанба куни Манҳэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов теракт ижрочилигидаги асосий гумондор бўлиб турибди.

Мавзуга оид