Жаҳон | 17:40 / 01.11.2017
31707
1 дақиқада ўқилади
Трамп Нью-Йорк терактидан кейин «грин карта»ни танқид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 11 кишини жароҳатлаган Нью-Йоркдаги ҳалокатли ҳужумдан кейин «хизматларга яраша иммиграция»га чорламоқда. Бу ҳақида у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
«Биз «хизматларга яраша» иммиграция учун курашамиз, бундан кейин демократлар учун лотерея тизимлари йўқ. Биз энди ақллироқ бўлишимиз керак», - дея ёзади АҚШ президенти.
«Биз бу аҳмоқликка чек қўямиз!» деб ёзади Трамп кейинроқ.
Бундан аввалги маълумотларга кўра, бугун Нью-Йоркда йўловчиларга ҳужум уюштирган шахс 2010 йилда АҚШга қонуний йўл билан кирган Сайфулло Соипов ўзбекистонлик муҳожир бўлган.
Мавзуга оид
13:27
Магдебургдаги фожиа: ҳужум қилган шахс машинасида васиятнома топилди
20:42 / 04.12.2024
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
15:12 / 09.11.2024