Ўзбекистон | 12:30 / 02.11.2017
12039
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Қорақалпоғистонга борди

Фото: Қорақалпоқ давлат университети

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен, АҚШ элчихонаси маданият ишлари бўйича ходими Кирстен Миченер, таржимон Абдумалик Исмоилов, АҚШ элчихонаси инглиз тили дастури координатори Нодира Мелибаева, Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ходими Ўткир Тажимовлар 2017 йил 30 октябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда.

Памела Спратлен ректор А.Реймов билан чет тиллари факультетида Ахборот ресурс марказини очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу марказга 231 атамадаги 600 дан ортиқ китобларни совға қилишди. Бунда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан (беғараз кўмаги) 2017 йил июнь ойида университетга талабалар инглиз тилини мукаммал ўрганиш учун баҳоси 15,677 минг АҚШ доллари бўлган инглиз тилидаги китоблар ва баҳоси 1,218 минг АҚШ долларилик телевизор ҳамда компьютер жиҳозлари ажратилган. 

Фото: Қорақалпоқ давлат университети
Фото: Қорақалпоқ давлат университети
Фото: Қорақалпоқ давлат университети

Мавзуга оид