Жаҳон | 07:43 / 04.11.2017
8902
1 дақиқада ўқилади

Бельгия Пучдемоннинг ҳибсга олинишига ордер олди

Фото: EPA/EFE

Бельгия федерал прокуратураси расмий вакили Эрик Ван дер Сиптнинг маълум қилишича, Бельгия ҳукумати Каталония ҳукуматининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг ҳибсга олинишига ордер олди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” ахборот агентлиги.

“Биз Пучдемоннинг ҳибсга олинишига Европа ордерини олдик, уни ўрганиб чиқиб, суд терговчисига топширамиз. Бунинг вақт бўйича муддати йўқ – эҳтимол бу эртага, индинга ёки душанба куни юз беради”, деб айтган Ван дер Сипт.

Таъкидланишича, ордер терговчига берилади, у эҳтимол Пучдемоннинг экстрадиция қилиниши бўйича қарорни қабул қилиш учун уни сўроққа чақиртиради. Сўроқдан кейин терговчида қарор қабул қилиш учун 24 соат вақт бўлади.

Ҳозирда Пучдемон Бельгияда қолмоқда.

Мавзуга оид